Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман санэпид қўмита бўлимида жорий йилнинг 19-ноябр куни «9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» ҳамда 2024 йил ноябр ойи «Аксилкоррупция ойлиги» деб эълон қилинганлиги муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Тадбирда Қумқўрғон туман ҳокимлигининг матбуот котиби Э.Бозоров, Адлия бўлими бошлиғи Р.Султанов, «Қумқўрғон садоси» газетаси мухбири Н.Мухаммадиев иштирок этди.Тадбирда Адлия бўлим бошлиғи «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириб ўтди. Шунингдек, Қумқўрғон туман СЭО ва ЖС бўлимининг Коррупциягв қарши курашиш тузилмаси раҳбари О.Тангиров «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунининг мақсади ва асосий тушунчалари тўғрисида тўхталиб ўтди.