Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Рес ССВ нинг 2015 йил 25- мартдаги 121- сонли “Республикада паразитар касалликлар профилактикаси бўйича чора- тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида” ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Сурхондарё вилояти санэпидқўмита паразитология бўлими ва лабораторияси ходимлари томонидан безгак касаллигини эрта аниқлаш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиалининг Ҳиндистондан келган талабалардан безгак касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилмоқда.