‼️Ўзбекистонда мобил алоқа тармоқлари электромагнит нурланиши бўйича жаҳонда Европа ва Америка стандартларига қараганда ҳам қатъийроқ (10-20 баробар) бўлган стандартлар мавжуд. Барча жиҳозлар ишга туширилишидан олдин мажбурий равишда Санэпидқўмита экспертизасидан ўтади.
База станцияси нима?
Уяли алоқа база станцияси мобил қурилмангиз ва уяли алоқа тармоғи ўртасида радио сигналларни узатувчи ва қабул қилувчи махсус ускунадир. Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, юқори сифатли уяли алоқасиз заиф бўлиб қоламиз, масалан: тез ёрдам, фавқулодда хизмат ёки фарзандимизга қўнғироқ қилиш керак бўлганида.
???? ЖССТ ва Швеция мустақил экспертлар гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида одамларда радиочастота элекромагнит майдонлари, шу жумладан, база станцияларидан чиқадиганлар нурланиш таъсирида пайдо бўладиган касалликлар хавфининг ортиши аниқланмаган.
???? Шунингдек, сув ва тупроқ сифатини ўрганиш бўйича тадқиқотлар электромагнит нурланишнинг атроф-муҳитга зарари ҳақида далиллар мавжуд эмаслигини исботлади. Қушлар база станцияларда уя қуриб, соғлом насл бериши ҳолатларини ўзимиз ҳам кузатганмиз.