Ушбу минтақавий йиғилишга Республика сан.эпид қўмита ва Сурхондарё вилоят бошқармасидан мутахассислар ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасида ва Сурхондарё вилоятида «Қизамиқ, қизилча ва эпид.паротит касалликлари бўйича эпидемиологик вазият ва олиб борилаётган эпидемияга қарши профилактик чора-тадбирлар» буйича маъруза қилиб ўтди.

Минтақавий йиғилиш давомида қабул қилинган резолюция асосида тақдим этилган эпидемияга қарши профилактик чора-тадбирларни Республикада қизамиқ, қизилча касалликларини камайтириш йўлида тадбиқ этиш режалаштирилмоқда.