???? Санэпид қўмитаси Жаркўргон туман бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган 14-умумтаълим мактабда ҳамда 7-Мактабгача таълим ташкилотларида эрталабки фильтр жараёнлари бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат давомида ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, қўлларига турли хилдаги инфекцияларга қарши воситалардан фойдаланган ҳолда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. Ўқувчилар қўл ювишлари учун яратилган шароитлар ўрганилди.

Аниқланган камчиликлар бартараф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.