Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги
хизматининг 2022 йил 18 апрелдаги
-сон буйруғига 5-илова
Ходимларни коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини
ташкил қилиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда – Ташкилот) ходимларининг коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ўқитилишини ташкил қилиш бўйича тавсия ва қўлланмаларни белгилаб беради.
- боб. Умумий коидалар
- Ушбу Йурикнома коррупциявий харакатларнинг олдини олиш ва уларни содир қилишга хизмат циладиган сабабларни бартараф этиш, ходимларнинг хуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси цонунчилиги ва Ташкилотнинг бошқа ички хужжатларига қатъий риоя қилиш рухида тарбиялашга каратилган.
- Ташкилот ходимларини коррупцияга қарши курашиш сохасида ўқитиш (кейинги ўринларда – Ўқитиш) дастурлари ва материаллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ушбу Йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилади.
- боб. Ўқитишнинг асосий тамойиллари.
- Ташкилот ходимларини ўқитиш қўйидаги тамойилларга асосланади:
холислик – коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ўқув материалларини тайёрлаш учун масъул шахслар уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, халқаро стандартлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш назарияси ва амалиётига мувофиқлигини таъминлайди;
амалий жихатдан қулайлик – Ташкилот ходимларини ўқитиш шакллари, усуллари ва материаллари амалий ахамиятга эга бўлиши, реал вазиятларга асосланиши, шунингдек ходимлар томонидан тушуниш даражаси ва уларни аниқ амалий вазифаларни хал этишда қўллаш имкониятини ўз ичига олиши лозим;
кетма-кетлилик ва тизимлилик – коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ўқув материаллари, шунингдек Ташкилот ходимларини ўқитиш тартиби изчил ва тўзилмавий-мантиқий тизимни ифодалайди. Ўқитиш умумий тушунчалар ва воқеликлардан жўзъийларига, оддийдан мураккабга, бошланғичдан мукаммалга ва х.к. ўтиш асосида амалга оширилади;
хаммабоплик – ўқитиш ташкилот ходимларининг жорий билимлари ва кўникмаларини хисобга олиш, ташкилотнинг барча ходимлари учун тушунарли бўлган ўқув материалларини шакллантириш;
дифференциаланган ёндашув – Ташкилотда коррупцияга қарши ўқитиш аниқ функциялар ва тартиб-таомиллардаги коррупциявий хавф-хатар натижаларини хисобга олади. Коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар коррупцияга қарши қўшимча равишда махсус ўқитилади;
ўқитиш усуллари ва шаклларини доимий равишда такомиллаштириш – Ташкилот ўқув материалларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, шунингдек Ташкилот ходимлари томонидан билимлар ўзлаштирилганини текшириш вақтида техник ва илмий тараккиётнинг инновацион ютукларидан фойдаланишга харакат килади.
- боб. Ўқитишнинг устувор вазифалари.
- Ўқитиш шакллари ва усулларини аниқлашда, шунингдек коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ўқув материалларини шакллантиришда Ташкилот ходимларини этика ва коррупцияга қарши курашиш сохасида ўқитиш учун масъул шахслар қўйидаги устувор вазифаларга таяниши лозим:
коррупция мохияти, унинг жамият хаётининг турли сохалари, Ташкилотнинг функция ва тартиб-таомилларида пайдо бўлиш шакллари ва ўзига хос жихатлари, сабаблари, ижтимоий жихатдан хавфли ва зарарли оқибатлари тўғрисида умумий тасаввурни шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ташкилотнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати билан белгиланган коррупцияга қарши хулқ-атворнинг ахлоқий қадриятлари ва Ташкилотнинг бошқа ички хужжатларига қатъий ва сўзсиз риоя қилишга асосланган хулқ-атвор моделини шакллантириш;
Ташкилот ходимларини Ташкилотда амал қилувчи коррупцияга қарши кураш тамойиллари, талаблари ва тартиб-таомиллари билан таништириш;
коррупциявий хавф-хатарларнинг келиб чиқишига хизмат қилувчи шарт- шароитларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш қобилиятини шакллантириш, коррупциявий хулк-атвор, Ташкилотнинг этик хулқ-атвор қоидалари бўзилишига нисбатан тоқатсизликни намоён этиш.
- боб. Ўқитишни ташкил этиш ва ўтказишга масъул шахслар.
- Ташкилотнинг Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педогогик кадрларни тайёрлаш бошқармаси ташкилот ходимларини Ўқитиш режаларини тайёрлаш, тегишли ўқув материалларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, шунингдек ташкилотда бундай ўқитишни мониторинг ва назорат қилиш учун масъулдир.
- Ташкилотнинг Коррупцияга қарши курашиш ички назорат тўзилмаси (кейинги ўринларда – Ички назорат тўзилмаси) ташкилот ходимларини Ўқитиш режаларини тайёрлашда иштирок этади, коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ўқув материалларни ишлаб чикади, Ўқитиш ўтказилишини мувофиқлаштиради.
- Ташкилотнинг Кадрлар бўлими Ўқитиш интизоми ва унга доир ахборотлар ишини назорат қилади.
- Ташкилот Ички назорат тўзилмаси ва Кадрлар тўзилмаси тегишли тажрибага эга халқаро ёки махаллий ташкилотлар билан тузилган шартномалар (Ташкилотда белгиланган тартибда) асосида ўқув материалларини тайёрлаш ҳамда Ўқитишни амалга ошириш учун учинчи шахсларни жалб қилиши мумкин.
- боб. Ўқитиш турлари ва шакллари.
Ўқитиш қўйидаги ўқув дастурларини кўзда тўтиши лозим:
барча ходимлар учун коррупцияга қарши умумий ўқитиш;
Ташкилот ходимларини хулқ-атвор қоидалари бўйича умумий ўқитиш;
коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар учун коррупцияга қарши махсус ўқитиш;
Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва ривожланиши учун масъул бўлган ходимлар учун коррупцияга қарши махсус ўқитиш.
- Умумий коррупцияга қарши ўқитиш Ташкилотнинг барча ходимлари учун мажбурий хисобланади.
- Ташкилотнинг барча ходимлари учун коррупцияга қарши умумий ўқитиш амалий йўналтирилган бўлиши ва қўйидаги янги билимларга эга бўлиш ёки мавжуд билимларни такрорлаш имкониятини яратиши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши қонунчилиги, ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш масалалари, жумладан ўрнатилган таъқиқлар, чекловлар, хуқуқ ва мажбуриятлар, хизмат хулқ-атворига қўйилган талаблар, ташкилот ходимларининг коррупциявий харакатлари аниқланганда харакатлар кетма-кетлигига доир ички хужжатларини билиш;
коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши бошқа талаблар сохасидаги хуқуқни қўллаш амалиётига доир билимлар; олинган билимларни қўллаш кўникмалари, жумладан Ташкилотнинг турли фаолият сохаларидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш қобилияти, Ташкилотда ўрнатилган коррупцияга қарши кураш чораларини амалиётда қўллай билиш.
Коррупцияга қарши умумий ўқитиш материалларига киритиш учун мазкур Йўриқномага 1-иловада келтирилган мавзулардан фойдаланиш тавсия этилади.
- Ташкилот ходимларини умумий ўқитиш Ташкилотнинг барча ходимлари учун амалий йўналтирилган бўлиши ва Ташкилотда қабул қилинган этика тамойиллари ва қоидаларига доир янги билимларга эга бўлиш ёки бор билимлар такрорланишини таъминлаши лозим.
- Коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар учун махсус коррупцияга қарши ўқитиш коррупцияга қарши умумий ўқитишдан мустақил (қўшимча) равишда ўтказилади.
- Коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар руйхати Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда унинг худудий бошқарма ва бўлимларида коррупциявий хавф-хатарларни бахолаш услубиётига мувофиқ шакллантирилади.
- Коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар учун коррупцияга қарши махсус ўқитиш қўйидагилар тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олиши лозим:
коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган аниқ функция ва тартиб- таомиллардаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва минималлаштириш усуллари;
коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган аниқ функция ва тартиб- таомиллардаги коррупциянинг намоён бўлиш шакллари ва турлари;
учинчи шахслар билан ўзаро алоқа қилишда коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган аниқ функция ва тартиб-таомилларга хос бўлган коррупцияга қарши талаблар;
коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган аниқ функцияларни амалга оширишда қўлланиладиган қўшимча талаб ва тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи ички хужжатлар.
- Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва ривожланиши учун масъул ходимларни коррупцияга қарши махсус ўқитиш йилига камида бир марта малака ошириш шаклида (семинар, тренинг ва бошқа) коррупцияга қарши кураш сохасидаги экспертларни жалб қилиш, шунингдек бундай ўқитишларга ихтисослашган ваколатли шахслар (ташкилотлар) томонидан ташкил этиладиган тренингларда иштирок этиш орқали ўтказилади.
- Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва ривожланиши учун масъул ходимларни коррупцияга қарши махсус ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилигидаги ўзгаришлар, коррупцияга қарши тизимларни шакллантириш ва давлат органларида коррупциянинг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш борасидаги илғор халқаро методикаларни ўрганишни ўз ичига олиши лозим.
- Ушбу Йўриқноманинг 19-бандида кўрсатиб ўтилган малака ошириш ва тренинглардан ўтиш йилига камида 6 (олти) соатни ўз ичига олиши лозим.
- боб. Ўқитиш муддатлари ва даврийлиги.
- Ўқитиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ташкилотнинг ички хужжатларида кўзда тутилган мажбурий малака ошириш доирасида ўқитиш, учинчи шахслар билан қўшма конференциялар, йиғилишлар, симпозиумлар ўтказилишидан қатъий назар амалга оширилади.
- Ташкилот ходимлари коррупцияга қарши курашиш сохасида йилига камида бир марта ўқитилади.
- Ташкилот ходимлари қўйидаги холларда коррупцияга қарши курашиш бўйича йилига бир мартадан кўп ўқитилади:
ходим коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимни эгаллаб турган булса;
лавозимга тайинланганда ва ротация қилинганда, агар шахснинг янги лавозими коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар рўйхатига кирса;
Ташкилотда коррупциявий харакатлар билан боғлиқ холатлар аниқланганда ёки амалга оширилаётган функция/тартиб-таомилнинг коррупциявий хавф-хатар даражаси ортганда;
Ташкилот рахбари қарорига мувофиқ.
- Ташкилотга ишга қабул қилинган ёки янги лавозимга ўтказилган ходимлар 30 кун ичида коррупцияга қарши ўқитилиши шарт.
Ўқув санасини белгилашда этика ва коррупцияга қарши курашиш сохасида ўқитишнинг тасдиқланган йиллик жадвали, гурухда бўш ўринлар борлиги (кундузги ўқув шакли учун) ва мазкур Бобнинг 22-23 бандларида кўзда тутилган ўқитиш муддатлари ва даврийлигига амал қилиш зарурати хисобга олинади.
Кейинги коррупцияга қарши умумий ўқитиш Кадрлар бўлими томонидан йилига бир мартадан кам бўлмаган даврийликда белгиланади.
- Ходим коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимни эгаллаб тургани билан боғлиқ холатларда ёки ходим шундай лавозимга тайинланганда махсус коррупцияга қарши ўқитиш этика ва коррупцияга қарши кураш сохасида ўқитишнинг йиллик жадвалида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
- Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педогогик кадрларни тайёрлаш бошқармаси хар йили Ўқитиш жадвалини тўзади ва жорий йилнинг 31 декабргача уни ташкилот рахбарига тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ўқитиш жадвалини тўзишда ходимлар томонидан олдинги ўқитиш муддатлари хисобга олинади.
Ўқитиш жадвалида албатта ўқитиш курси номи, санаси, шунингдек ўқитиш тайинланган лавозимлар кўрсатилади.
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ Кадрлар бўлимининг масъул ходимлари ўқитиш бошланишидан 10 кун олдин ходимларни хабардор қилади. Белгиланган муддатда ўқиш имконияти бўлмаса (кундузги ўқув шакли учун, масалан юқори мавсумий юклама, касаллик варақаси, режалаштирилган таътил сингари асосли сабаблар), ходим ўқиш бошланишидан 5 (беш) иш кунидан кечиктирмай ўқишни бошқа санага кўчириш максадида Кадрлар бўлимини огохлантириб қўйиши лозим.
- боб. Ўқитиш интизомини назорат қилиш ва хужжатларни сақлаш
- Кадрлар тўзилмаси ташкилот ходимларининг этика ва коррупцияга қарши кураш сохасида ўқитилишига доир маълумотларни йиғиб боради ва уларни хар чоракда ташкилотнинг Ички назорат тўзилмасига тақдим этади.
Ички назорат тўзилма олинган маълумотларни тахлил қилади ва тахлил натижаларини коррупцияга қарши курашиши тизимининг амал қилиши ва ривожланиши масалалари бўйича доимий хисоботларга киритилишини, шунингдек ўқув материаллари корректировка қилинишини (зарурат туғилганда) таъминлайди.
- Ходим унга тайинланган ўқув курси ёки унинг натижалари бўйича тест синовларидан белгиланган муддатларда утмаса, Кадрлар бўлими бошлиғи бундай ходимнинг рахбарини унга нисбатан тегишли қарор қабул қилиш мақсадида огохлантиради.
- Ўқитиш жадвали, йўқлама варақалари, ходим ўқиганлигини тасдиқловчи бошқа хужжатлар Кадрлар бўлимида сақланади.
- боб. Якунин қоидалар.
- Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Ташкилотнинг ички хужжатларидаги ўзгаришлар киритилганда, коррупцияга қарши ўқитишни ташкил этиш сохасидаги илғор халқаро амалиёт ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилади. Ташкилотнинг Ички назорат тўзилмаси мазкур Йўриқномага ўзгартириш киритиш учун жавобгар хисобланади.
- Ташкилот ходими эгаллаб турган лавозими, иш стажи, мавқеи ва бошқа омиллардан қатъий назар мазкур Йўриқноманинг тамойиллари ва талабларига риоя қилиш учун шахсан жавобгар хисобланади.
Ходимларининг коррупцияга қарши курашиш
сохасида ўқитилишини ташкил қилиш
бўйича йўриқномага илова
Ташкилот тизими ходимларини коррупцияга қарши курашиш умумий ўқитишнинг
ТАХМИНИЙ МАВЗУЛАРИ
Мавзу | Компонентлар |
Коррупциянинг табиати | Коррупция тушунчаси, унинг шакллари ва сабаблари;
Коррупциянинг ижтимоий-хуқуқий ходиса сифатидаги мазмуни; Жамиятда коррупцияга муносабат. |
Коррупцияга қарши курашишнинг хуқуқий асослари | Коррупцияга қарши курашиш сохасидаги конунчилик;
Ташкилотда коррупцияга қарши курашишга доир ички хужжатлар; Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро амалиёт. |
Ташкилотда коррупцияга қарши курашиш усуллари | Ташкилотдаги коррупцияга қарши курашиш тизими элементлари, шунингдек мухим чора-тадбирлар шархи;
Ташкилотдаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш; Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати; Коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ходимлар ва таркибий бўлинмаларнинг мажбурият ва ваколатлари; Маъмурий тартиб-таомиллар ва регламентлардан фойдаланиш. Маъмурий тўсиқ ва бюрократизмни бартараф этиш; Коррупциявий харакатларни содир этиш хавфи юзага келган вақтдаги харакатлар; Коррупциявий харакатлар тўғрисида хабар бериш (хабарларни ўзатиш каналлари, хабарлар мазмунига доир Йуриқнома, хабарларни кўриб чиқиш тамойиллари). |
Коррупциявий хавф- хатарлар ва типик коррупциявий харакатлар | Ташкилотдаи хавф-хатарлар ва коррупциявий харакатларнинг асосий турлари;
Назорат-рухсат бериш функциялари ва тартиб-таомиллари доирасидаги коррупциявий хавф-хатарлар; Совғалар ва мехмондўстлик белгилари бериш/олишдаги коррупциявий хавф-хатарлар; Фуқаролар, контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро алоқалар билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Ходимларни танлаб олиш ва ишга қабул қилишдаги коррупциявий хавф – хатарлар; Харидларни амалга ошириш билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Турли хизмат турлари учун лицензия бериш, шунингдек лицензия битим талаблари ва шартларини бажариш устидан назорат билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Биноларни ижарага бериш билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Танловлар билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Турли хужжат турлари экспертизасини ўтказиш, шунингдек улар ижросини назорат қилиш билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ коррупциявий хавф-хатарлар; Ташкилот фаолиятидаги бошқа хавф-хатарлар. |
Коррупциявий харакатлар учун жавобгарлик | Коррупциявий харакатлар учун интизомий жавобгарлик;
Коррупциявий харакатлар учун жиноий жавобгарлик; Ўзбекистон Республикаси коррупциявий харакатларга доир ишлар бўйича суд амалиёти шархи. |
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти роли | Жамоатчилик назорати коррупцияга қарши курашиш воситаси сифатида;
Фуқароларнинг хуқуқий маданиятини ошириш; Коррупцияга қарши жамоатчилик фикри ва хулқ-атворини шакллантириш; Фуқаролик жамияти институтларининг Ташкилот билан ўзаро хамкорлиги. |