Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2024 йил 29-октябрдаги «Жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида алохида «Хавфсиз тиббий муолажа» тадбирларини ўтказиш тўғрисида»ги 01-8/1055-сон Кўрсатма хати ижроси бўйича вилоят ССБнинг 2024 йил 5-ноябрдаги №155-Т-сонли буйруғи билан вилоят СЭО ва ЖСБ врач эпидемиологи Х.Хуррамов ҳамда Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи М.Ярбобоев вилоят Стоматология поликлиникасига «Хавфсиз тиббий муолажа» тадбирларига риоя этилиши ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун амалий ва услубий ёрдамлар берилди. Вилоят Стоматология поликлиника мутахассислари иштирокида семинар ўтказилди.