Ёз, куз фаслларида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб қўямиз. Қишда улар дастурхонимиз кўркига айланади ҳамда оиламиз билан севиб тановул қиламиз. Аммо барчамиз ҳам консерва маҳсулотларини қандай тайёрлаш ва сақлаш лозимлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Нотўғри тайёрланган бундай консерва маҳсулотлари эса, овқатдан заҳарланишининг энг оғир тури “Ботулизм” касаллигига олиб келиши мумкин.

“Ботулизм”нинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин, касаллик организмда ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, бошида бир-икки марта ичнинг суюқ келиши, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши билан кечади.Жойларда махалла фаоллари ва тиббиёт ходимлари томонидан уйма уй юриб “Ботулизм”нинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.Уйлардаги консерва махсулотларининг сифатини кўриб чиқиб, сифатига гумон бўлган махсулотларни ажратиб тўктиринг.