Тадбирни бўлим бошлиғи М.Худойбердиева кириш сўзи билан очиб, мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликларга қарши профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш масалалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, боғчаларга келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини қайд қилиш дафтарларини юритилиши, маҳсулотларни сифати ва хавфсизлигини назоратга олиш ва таомномаларни қайд этиш ҳолатлари танқидий баҳоланди.

Семинар давомида Санэпидқўмитанинг Ангор туман бўлими мутахассислари томонидан болалар истеъмоли учун бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш, юқумли касалликлар, хусусан вирусли гепатит А касаллиги профилактикаси юзасидан маърузалар қилишди.
Семинар якунида муассаса масъулларига юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.



