Жаркургон туманда юқумли касаликлар профилактикаси буйича семинар бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликларга қарши профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Санэпид қўмитаси Жарқўрғон туман бўлими мутахассислари томонидан болалар истеъмоли учун бериладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш, юқумли касалликлар, хусусан вирусли гепатит А касаллиги профилактикаси юзасидан маърузалар қилинди.