‼️Санэпидқўмита тизими ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларини ташкил этиш, улар томонидан амалга оширилаётган тадбирлар, мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифалар борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маърузаси тингланди.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш йўналишида профилактик тадбирларни мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Қўмита таркибига кирувчи Республика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимларида “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг тизими коррупциядан холи ташкилот” шиори остида профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

‼️Коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилганлигига қарамасдан, Қўмита томонидан чиқарилаётган топшириқлар ижролари таъминланмай, соҳада коррупциявий омиллар ва хавф-хатарлар сақланиб қолмоқда.

???? Тизимда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида қуйидагилар таклиф этилди:

????10 кун ичида Қўмита таркибидаги муассасалар ва ҳудудий бошқармаларга ички имкониятдан келиб чиқиб 1,0 штат бирлиги доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмасига алохида штат бирлиги ажратиб, масъул мутахассислар тайинланиши.
???? Қўмита таркибидаги муассасалар ва ҳудудий бошқармаларнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси масъул ходимларини иш фаолиятига зарур бўлган моддий-техника базаси билан ўз вақтида тўлиқ таъминлаши;
????Бир ой муддатда ҳуқуқий соҳа мутахассислар иштирокида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси таркибига кирувчи муассасалар ва ҳудудий бошқармаларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ходимларини билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқиш ташкил этилиши;
????Қўмита таркибидаги муассасалар, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимларида содир этилган жиноят ҳолати аниқланган тақдирда, зудлик билан юқори турувчи тизим ташкилотига хабар берилишини таъминлаши.