
Унда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотишда санитария гигиена коида ва меъёрларига риоя қилиш, тез бузиладиган маҳсулотларни сақлаш талабларига амал қилиш, сотувчи ходимлар махсус иш кийимларида, шахсий гигиена қоидаларига риоя килган ҳолда фаолият юритишлари ҳамда тиббий кўрикдан ўтиб боришлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, овқатдан заҳарланиш, ботулизм, гижжа, вирусли гепатит, ўткир ошқозон-ичак ва бошка юқумли касалликлар хақида профилактик суҳбатлар олиб борилди, мавзуга доир эслатма материаллар тарқатилди ва тушинтириш ишлари олиб борилди.