Қизириқ туманида Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Бугун соҳа ходимлари Қизириқ туман марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорида бўлиб, савдо шохобчаларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақлаш шароити ва яроқлилик муддатини назорат қилди.

Шунингдек, мутахассислар сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашиб, сифатсиз, хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари юзага келиши бўйича маълумот бериб ўтдилар.