ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 15 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сон Қонуни, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4649-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги — аҳоли соғлиғининг ҳолати бўлиб, бунда инсонга яшаш муҳити омилларининг зарарли таъсири мавжуд бўлмайди ва унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар таъминланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат санитария назорати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга доир фаолият;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
инсоннинг яшаш муҳити — инсоннинг ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини белгилайдиган объектлар, ҳодисалар ва атроф-муҳит омиллари мажмуи;
санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар — юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олишга ва уларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, маъмурий, муҳандислик-техник, тиббий-санитария чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар;
санитария-эпидемиологик вазият — аҳоли яшаётган муҳитининг ва соғлиғининг муайян ҳудуддаги, кўрсатилган аниқ вақтдаги ҳолати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
санитария-эпидемиология хизмати — аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ва ташкилотларини ўз ичига олган ягона тизим;
(3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар;
юқумли ва паразитар касалликлар — инсонга у яшаётган муҳитнинг биологик омиллари таъсир кўрсатиши ҳамда касалликка чалинган инсондан ёки ҳайвондан соғлом инсонга касаллик юқиши мумкинлиги сабабли пайдо бўладиган ва тарқаладиган инсон касалликлари.
2-боб. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
4-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
давлат томонидан санитария-эпидемиология нормаларининг жорий этилиши;
аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;
давлат санитария назоратини амалга ошириш;
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
5-модда. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади.
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олинганидан кейин ҳисобга қўйилади.
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни 11-моддаси биринчи қисми биринчиолтинчи хатбошилари.
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга ва тозалигини сақлашга, аҳолининг санитария маданияти даражасини оширишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
8-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар
Давлат санитария назорати:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари;
(8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сонли «Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(8-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Давлат санитария назорати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида ҳамда иккинчи қисмида кўрсатилган таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига услубий раҳбарлик қилинишини, бу фаолият мувофиқлаштириб борилишини таъминлайди.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
9-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
Давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш:
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларининг;
(9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа мансабдор шахсларнинг зиммасига юклатилади.
(9-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи:
санитария-эпидемиология хизматига раҳбарлик қилади, давлат санитария назоратининг асосий вазифаларини ва уни амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилайди;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқлайди;
атроф-муҳит омилларининг инсон организмига таъсирини аниқлашга доир норматив-техник ҳужжатларни тасдиқлайди;
Профилактик эмлашларнинг миллий тақвимини ва эпидемик кўрсаткичлар бўйича профилактик эмлашлар ўтказиш тартибини тасдиқлайди;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайди;
юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишидан ҳудудларни санитария жиҳатидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни мувофиқлаштириб боради;
атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқаради;
янги озиқ-овқат қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларни, кимёвий моддаларни, биологик воситалар ва материалларни, полимер ва пластик массаларни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолаш асосида уларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва ишлаб чиқарилиши учун рухсатномалар беради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддасининг иккинчи қисми, 44-моддасининг иккинчи қисми, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7, 8-моддалари,Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарори билан тасдиқланган «Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
республика ва маҳаллий эпидемия фондларидан ҳамда санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар учун ажратиладиган моддий-техника ресурсларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг қарорларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) доир шикоятларни кўриб чиқади;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонунининг 24 — 31-моддалари.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачларини тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
11-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачлари:
ўз бўйсунувидаги санитария-эпидемиология хизмати муассасаларига раҳбарлик қилади;
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайди;
юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишидан тегишли ҳудудни санитария жиҳатидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказади;
авария ҳолатларини ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар авж олишини бартараф этиш пайтида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширади, шу жумладан манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликнинг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш юзасидан давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.
(11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишган ҳолда туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларини тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
а) санитария қоидаларининг, нормаларининг ва гигиена нормативларининг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган ҳолда, давлат органларидан ва бошқа органлардан, юридик ва жисмоний шахслардан уларнинг бартараф этилишини талаб қилиш;
б) объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларида санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
в) белгиланган тартибда давлат органларига ва бошқа органларга, юридик ва жисмоний шахсларга:
аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳалари ҳамда объектларни жойлаштириш бўйича истиқбол режалари, шунингдек корхоналарни, биноларни ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳалари юзасидан;
қурилиш учун ер участкалари бериш, хўжалик ва маиший мақсадларда сувдан фойдаланиш жойларини ҳамда оқова сувлар тозаланганидан кейин уларни тушириб юбориш шартларини аниқлаш, заҳарли, кимёвий, радиоактив моддаларни ва бошқа моддаларни утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш масалалари бўйича;
иншоотларнинг, турар жойларнинг, даволаш-профилактика, таълим, маданият, спорт муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг, ишлаб чиқариш бинолари ҳамда санитария-маиший биноларнинг, шунингдек ускуналарнинг, транспорт воситаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида;
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасининг бешинчи қисми.
таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ўқув юкламаси ва машғулотларининг намунавий тартиби тўғрисида тақдим этиладиган таклифлар бўйича хулосалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилишини назорат қилиш мақсадида юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг объектларига қонунчиликда белгиланган тартибда кириш;
(12-модда биринчи қисмининг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
д) иш берувчилардан:
санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиена нормативларини, эпидемияга қарши тартибни мунтазам равишда бажармаётган ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар тарқалиши хавфини туғдирувчи шахсларни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва бажариладиган ишларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишдан четлаштиришни;
санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини талаб қилиш;
е) озиқ-овқат маҳсулотларини, буюмлар, предметлар ва материалларни санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари учун олиш, бевосита объектларнинг ўзида зарур лаборатория ва жиҳозлар воситасида текширувлар ўтказиш;
ж) давлат санитария назоратини амалга оширишга вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мутахассисларини, шунингдек жамоатчилик вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг санитария-эпедимиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар бош давлат санитария врачларига, уларнинг ўринбосарларига, ушбу Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида ва иккинчи қисмида кўрсатилган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бермайдиган ер участкалари ажратиш, уй-жой, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтиришга доир лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини рад этиш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилишлари бартараф этилгунига қадар, ишлаб турган иншоотлардан, турар жойлардан, ишлаб чиқариш объектларидан, маданий-маиший бинолардан фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим, даволаш-профилактика, санаторий-курорт муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш, ускуналарни, асбобларни ишлатишни, транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилган ҳолларда аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар қурилишини, реконструкция қилинишини ҳамда мазкур объектларда ишларнинг айрим турлари бажарилишини тўхтатиб туриш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган ёки одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли деб топилган янги хом ашё турлари, кимёвий воситалар, технология ускуналари, жараёнлари ҳамда асбоблари, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат буюмлари, қурилиш материаллари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, биологик воситалар, озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳамда дори воситаларига ишлатиладиган идишлар, пластик, полимер материаллар ва бошқа материаллар, улардан тайёрланган буюмлар ҳамда бошқа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилишини, қўлланилишини ва реализация қилинишини тақиқлаш;
одамларнинг соғлиғига зарарли таъсир пайдо бўлган тақдирда, хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш амалиётида, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда чорванинг ривожини тезлаштирувчи ва тартибга солувчи воситаларни, пестицидлар, атир-упа ҳамда пардоз маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта ишлашда фойдаланиладиган кимёвий моддалар, восита ва усулларнинг, бу моддалар, восита ва усулларнинг хавфсизлиги тўғрисида ишлаб чиқувчи илмий жиҳатдан асосланган маълумотлар тақдим этгунига қадар, қўлланилишини тақиқлаш;
хўжалик ва ичимлик суви таъминоти учун қўллашга яроқсиз деб топилган сувдан фойдаланишни тақиқлаш;
юқумли ва паразитар касалликлар манбаи бўлган, шунингдек тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтмаган шахсларни вақтинча ишдан четлаштириш тўғрисида иш берувчиларга таклифлар киритиш;
фавқулодда вазиятларнинг, эпидемияларнинг ҳамда аҳоли ҳаётига ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавфнинг олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси учинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:
давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланиши устидан белгиланган тартибда назорат олиб бориши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олиши, уларни аниқлаши ва бартараф этиши;
(13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
аниқланган хавфлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиши;
юқумли касалликларнинг ва юқумли бўлмаган оммавий касалликларнинг пайдо бўлиши, тарқалиши сабаблари ҳамда шарт-шароитларини аниқлаши;
жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўриши;
санитария-эпидемиологик вазият ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
14-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишда кўмаклашади;
тегишли ҳудудда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳовли ва уй атрофи ҳудудларидаги қурилишлар ҳамда ҳовли ва уй атрофи ҳудудларини сақлаш қоидаларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида тегишли ҳудудда яшовчиларнинг ихтиёрий асосда иштирок этишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни 13-моддаси учинчи қисмининг биринчиўн иккинчи хатбошилари16-моддаси.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа органларга кўмаклашиши ҳамда зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
3-боб. Юридик ва жисмоний шахсларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15-модда. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлардан санитария-эпидемиологик вазият ҳамда инсоннинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги ва «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрири) 30-моддаси.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши оқибатида, шунингдек санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш пайтида ўзларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қопланиши;
(15-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари талабларини бажариши;
(16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли ахборот тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 2041-моддасининг учинчи қисми.
17-модда. Фуқароларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фуқаролар:
қулай яшаш муҳити;
давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлардан санитария-эпидемиологик вазият ва инсоннинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
 LexUZ шарҳи
юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлиги ҳамда сифати тўғрисида ахборот олиш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг ва 6-моддалари.
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари оқибатида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга.
(17-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши ҳамда бошқа фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ва қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлувчи ҳаракатларга йўл қўймаслиги шарт.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 15-моддаси.
4-боб. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга доир талаблар
18-модда. Норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир талаблар
Норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқаётган юридик ва жисмоний шахслар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар янги кимёвий моддалар ва биологик воситаларни, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳамда таркибида шу манбалар мавжуд бўлган приборларни, материалларни, технологик жараёнларни, ускуналарни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини ҳамда бошқа халқ истеъмоли товарларини жорий этишдан олдин аҳолининг санитария-эпидемик хавфсизлигини таъминлашга доир нормативлар бўйича асослантирилган таклифларни, ушбу нормативларга риоя этилиши устидан назорат қилиш услубларини, зарарли маҳсулот ва чиқиндиларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш усулларини ишлаб чиқиб, уларни келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига тақдим этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни 15-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчибешинчиеттинчитўққизинчиўн иккинчи хатбошилари18-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2014 йилдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низом».
19-модда. Объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришга, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳамда ишга туширишга доир талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 678-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрирда) 19-моддаси.
20-модда. Ҳудудларни, иншоотларни, биноларни сақлашга, ускуналар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга доир талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар ҳудудларнинг, иншоотларнинг, даволаш-профилактика, таълим, маданият, спорт муассасалари ҳамда бошқа муассасалар биноларининг сақланишини, шунингдек ускуналардан, транспорт воситаларидан фойдаланилишини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ таъминлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 16-моддаси иккинчи қисми, 161-моддаси учинчи қисми, 50-моддаси саккизинчи қисми биринчиучинчи хатбошилари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 161-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасининг бешинчи қисми, 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Янги таҳрири) 19-моддаси тўртинчи қисми, 21-моддаси олтинчи қисми.
21-модда. Кимёвий моддаларни, биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтидаги талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар кимёвий моддаларни, биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
Янги кимёвий моддаларни, биологик воситалар ва материалларни, полимер ва пластик массаларни, атир-упа ҳамда пардоз маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 1-моддаси иккинчи қисми, 10-моддаси тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни 13-моддаси иккинчи қисми биринчииккинчи хатбошилари, 15-моддаси биринчи қисми биринчииккинчи хатбошилари, 22-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 44-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарори билан тасдиқланган «Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
22-модда. Радиоактив моддалар ва бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш пайтидаги талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар радиоактив моддаларни ҳамда бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни III бўлими.
23-модда. Турар жойларга кўчиб киришга ва улардан фойдаланишга доир талаблар
Давлат ташкилотлари ва бошқа мулкдорлар томонидан берилаётган турар жойлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши керак.
Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб бермайдиган турар жойларда фуқароларнинг яшашига йўл қўйилмайди.
Яшовчилар ҳовли, уй атрофи ҳудудларини сақлаш ва турар жойлардан фойдаланишнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган қоидаларини бажариши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 159-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси50-моддаси саккизинчи қисмининг биринчиучинчибешинчи хатбошилари.
24-модда. Озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга доир талаблар
Озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
Янги озиқ-овқат қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарори билан тасдиқланган «Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 8-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, 10-моддаси тўртинчи қисми12 — 14-моддалари, 15-моддаси иккинчитўртинчи қисмлари.
25-модда. Хориждан олиб кириладиган маҳсулотни етказиб бериш ва реализация қилиш пайтидаги талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар хориждан олиб кирилаётган технологияларни, материалларни, хом ашёни ва маҳсулотни етказиб бериш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 27-моддаси.
26-модда. Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлашга доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар етказиб берилаётган сувнинг сифати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек миллий стандартларга мувофиқлигини таъминлаши шарт.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Марказлаштирилган тартибда хўжалик ва ичимлик суви етказиб бериладиган сув қувурлари ҳамда уларнинг манбалари учун махсус тартибли санитария муҳофазаси зоналари белгиланиб, улар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
Юридик ва жисмоний шахслар хўжалик ва маиший мақсадлар ҳамда марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун фойдаланиладиган сув ҳавзаларидаги сувнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари»нинг 5-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 40100-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низом».
27-модда. Таълим шарт-шароитларини тартибга солувчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишига доир талаблар
Таълим муассасаларида тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши керак.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом».
28-модда. Меҳнат шароитларига доир талаблар
Иш берувчилар ишлаб чиқариш биноларига ва санитария-маиший биноларга, ишлаб чиқариш жараёнларига, технологик ускуналарга, иш жойларининг ташкил этилишига, ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига ҳамда ходимларга маиший хизмат кўрсатилишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 1419-моддалари, 23-моддасининг учинчи қисми.
29-модда. Махсус экспертизалар ўтказиш
Аҳолининг ва алоҳида шахсларнинг соғлиғи ҳамда касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария-гигиеник турлари ва бошқа турлари, шунингдек лойиҳа ҳужжатларининг, техник ҳужжатларнинг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, ускуналарнинг, асбоблар ҳамда аппаратларнинг, кимёвий моддаларнинг, турли бирикмаларнинг, материаллар ва муҳитларнинг, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларининг, саноат буюмларининг, радиоактив материалларнинг, радиациявий техниканинг экспертизалари давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар, санитария-эпидемиология хизмати муассасалари, илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус экспертизаларни ўтказиш тартиби, буюртмачиларнинг, эксперт муассасаларининг ҳамда экспертларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуни.
5-боб. Санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш
30-модда. Санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар
Санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 31-моддаси.
юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида ўтказиладиган чора-тадбирлар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 32-моддаси.
профилактик эмлашлар ўтказиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 33-моддаси.
дезинфекция тадбирлари;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 34-моддаси.
мажбурий тиббий кўриклар;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 35-моддаси.
фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 36-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
31-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси — бу аҳоли учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишининг олдини олишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига инсон учун хавф туғдирувчи товарлар, кимёвий, биологик ва радиоактив моддалар ҳамда юклар олиб кирилишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар мажмуидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланади.
Санитария-карантин назорати давлат санитария назоратини амалга оширувчи тегишли органлар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтиш пунктларида амалга оширилади.
Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг, улар ўринбосарларининг тақдимномасига кўра тегишли ҳудудларда ёки объектларда белгиланган тартибда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиши мумкин.
Чекловчи тадбирлар (карантин) ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирлар билан ҳам таъминланиши мумкин.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуни 13-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2016 йилдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида»ги низомнинг 4, 5-бандлариVIII бўлими.
32-модда. Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида ўтказиладиган чора-тадбирлар
Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоқларида даволаш- профилактика ҳамда санитария-эпидемиология хизмати муассасалари томонидан қуйидагиларга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган тартибда ўтказилади:
юқумли ва паразитар касал деб гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш, ажратиб қўйиш ва касалхонага ётқизишга, шунингдек улар билан мулоқотда бўлган шахсларни лаборатория текширувидан ўтказишга ва уларнинг тиббий кузатувини олиб боришга;
юқумли ва паразитар касалликларнинг юқиш йўллари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг инсонга таъсир кўрсатишининг олдини олишга.
33-модда. Профилактик эмлашлар ўтказиш
Профилактик эмлашлар юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
Профилактик эмлашлар Профилактик эмлашларнинг миллий тақвимига мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Профилактик эмлашларнинг миллий тақвими профилактик эмлашлардан ўтказилиши лозим бўлган шахслар гуруҳини, бундай эмлашларни ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Профилактик эмлашларнинг миллий тақвими ва эпидемик кўрсаткичлар бўйича профилактик эмлашлар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади.
34-модда. Дезинфекция тадбирлари
Юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш, уларнинг доирасини камайтириш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида:
эпидемик кўрсаткичлар бўйича дезинфекция тадбирлари — давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар томонидан;
профилактик дезинфекция тадбирлари — юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида дезинфекция станциялари томонидан ўтказилади.
35-модда. Мажбурий тиббий кўриклар
Юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ҳамда тарқалишининг олдини олиш, шунингдек касб фаолиятига оид касалликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор касб ва ишлаб чиқариш тармоқларининг ходимлари ишга кириш пайтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтиб боради.
Ходимлари мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилиши лозим бўлган касбларнинг ва ишлаб чиқаришларнинг рўйхати, бундай кўрикларни ўтказиш тартиби ва муддатлари олдиндан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси хабардор қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 17, 24-моддалари, «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.), Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2014 йилдаги 15-сон қарори билан тасдиқланган «Касб билан боғлиқ фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошираётган ходимларнинг мажбурий психиатрия текширувидан ўтказиш қоидалари».
36-модда. Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш
Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш уларнинг гигиенага, соғлом турмуш тарзига, соғлиқни сақлашга доир билимлар, кўникмалар ҳамда малакаларни эгаллашига қаратилади ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
Фуқароларни гигиеник ўқитиш ва тарбиялаш белгиланган тартибда:
таълим муассасаларида;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонуни.
фаолияти озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш, болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган кадрларга ишлашга ижозат бериш олдидан, ушбу кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш пайтида ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214215-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси ва «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида»ги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 14.08.1996 й.)
6-боб. Якунловчи қоидалар
37-модда. Давлат санитария назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятга аралашишга йўл қўйилмаслиги
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг фаолиятига аралашиш, давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддаси.
38-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(39-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 53 — 5585 — 899596159161-моддалари, 178-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2572571-моддалари.
40-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги 657-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 355-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 658-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 356-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 70-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) X бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 772-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) V бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 125-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда) I бўлими;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 2-моддаси;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ва «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-253-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 333-модда) 1-моддаси;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 2-моддаси;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда) 1-моддаси;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 12, 343-модда) 2-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(41-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
42-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 27 августдаги 168 (6351)-сонида эълон қилинган
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 август,
ЎРҚ-393-сон

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 451-модда, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон)